Ўсимликлар клиникаси деҳқонга қандай ёрдам беради?
Президентимизнинг 2018 йил 28 мартдаги “Ўсимликлар карантини бўйича хизмат фолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жойларда ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш белгиланган. Уларнинг фаолият кўрсатишига оид давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 сентябрдаги “Ўсимликлар клинкалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ва вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги қарорлари ҳам қабул қилинди.
Унга кўра, ўсимликлар клиникаларини реконструкция қилиш, бўш турган биноларни “Ноль” қийматда бериш, ҳар бир туманда биттадан шундай клиникалар ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ҳозиргача 15 та шаҳар ва туманда давлат-хусусий шериклик шартларида ўсимликлар клиникалари очилиб, деҳқон, фермер хўжаликлари, боғдорчилик ва иссиқхоналарда ўсимликларга агротехник биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимлик зараркунандалари ва касалликларга қарши ферамон тутқичлар, биомаҳсулотлар, гербецид, фунгицидлар, биоприпаратлар билан ишлов берилмокда.
Ўсимликлар клиникаларидан олинаётган припаратлар картошка куясига қарши Индоксомектин 05-07 грамм 1 гектарга 200-300 литр сувга, Протик 03-05 грамм 1 гектар 250-300 литр сувга, Интоспан 015-020 грамм 1 гектарга 250-300 литр сувга, Имидор 015-020 грамм 200-300 литр сувга аралаштириб қўлланилади. Капород касалликлари бўйича Моспилан, Циракс, Регент, Адонис Конфифор Каратэ, Вртемиик дориси, мева боғларга Агрофос 0,5-1,0 килограмм 300 литр сувга, Твинго 0,5-0,8 килограмм 200-250 литр сувга, Фоситал 2-3 килограмм 1 гектарга Интохлорог 2-4 килограмм 1 гектарга, Дуют экстро 0,3 килограмм 1 гектарга, Контор 0,5 250-300 литр сувга, Медия 08-1,2 килограмм 250-300 литр сувга, Нурел Инсигар Проклим Каратэ, Матч дорилари қўлланилади. Иссиқхоналарга Инто мектин 0,4 килограмм 1 гектарга 300 литр сувга, Интолучо 0,5 килограмм 1 гектарга 250 литр сувга, Интохларок плюс 2 килограмм 1 гектарга 250 литр сувга, Интривекур 2 литр 1 гектар помидор куяларига Капито Токуми Опловудок пашага қарши кураш ишлари амалга оширилмокда.
Акрам ФОЗИЛОВ,
вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот котиби.