Ота-оналар ва педагоглар таълим дастури бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин
Вилоят халқ таълими бошқармаси ота-оналар ҳамда педагогларга мурожаат билан чиқди. Унда таълим дастури бўйича фикрларни билдиришда фаол бўлишга чақирган.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги «Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ф-22 сонли Фармойиши қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида йиллик Самарқанд вилояти халқ таълими тизимини 2022 йилда ислоҳ қилиш бўйича вилоят ҲУДУДИЙ ДАСТУРИ ишлаб чиқилди.
Эртамиз давомчилари бўлган азиз фарзандларимиз, жамиятимизнинг эртанги тақдири ва тараққиётини белгилаб берувчи бу муҳим жараёнларда барчамиз фаол бўлайлик. Фикрларингизни t.me/milliy_dasturbot орқали юборишингиз мумкин, дейилади ХТБ мурожаатида.