ОТМлар ҳафталик ўқув кунларини мустақил белгилайди
“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.
Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
➖ профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
➖ ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.
2021 йил 1 январдан:
➖ ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
➖ таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
➖ ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.