Оёқ кийими ичига 205 минг рубль ва заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди
- 29.06.2019 13:29
- 59
- Ўзбекистон

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Жумладан, фуқаро С.С. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, жўнатмадаги оёқ кийим ичига божхона декларациясида кўрсатилмаган 205 минг Россия рубли ҳамда тўрт дона сариқ ва оқ металладан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Сўнгги янгиликлар
Самарқанднинг 2026 йил учун бюджети тасдиқланди
- 15 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт