Ўз вақтида амалга оширилган тўлов тизим тараққиётига хизмат қилади

Ҳурматли шаҳримиз ва вилоятимиз аҳолиси!

Шу кунларда юртимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Айни пайтда Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУКнинг 226,610 та абоненти бўлиб, жами 2069799 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди, 69 минг 175 та аҳоли канализация тармоқларига уланган.

Шундай экан, ҳар бир хонадон соҳибининг ўз вақтида коммунал хизматлар учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши юртимиз истиқболига хизмат қилади.

Сиздан талабимиз, ичимлик суви ва оқава сув тўловларини вақтида тўлаб, шаҳримиз ва вилоятимиз равнақига ҳисса қўшинг!

Самарқанд вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси.