СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?

Бугунги кунда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 9 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади.
Улар учун олий ўқув юртида зарур шароитлар яратилган. Турли хил фан ва спорт тўгараклари ташкил этилиб, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, ҳар бир факультетда китобхонлик тадбирлари, интеллектуал ўйинлар ўтказиб турилади.
Талабаларнинг чет тилларини ўрганиши учун ҳам зарур имкониятлар яратилган бўлиб, дарсдан ташқари тўгарак машғулотлари, тил билиш даражасини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, рус гуруҳларида таълим олаётган ёшлар ўзбек тилини чуқурроқ ўрганишлари учун ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари томонидан ҳам тадбирлар уюштириляпти. Бу тадбирлар доирасида соҳа мутахассислари, таниқли тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда журналистлар таклиф этилиб, ижодий учрашувлар ташкил этилмоқда.
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ёшлари учун 30 июнь - Ёшлар куни олдидан ҳам турли хил тадбирлар ташкил этилди. Юртимиз келажаги бўлган ёшларни байрам билан қутлаб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилаймиз.
Жаҳонгир Ниятов,
СамИСИ ўқитувчиси.