Озарбайжон парламенти Францияни ЕХҲТнинг Минск гуруҳидан чиқаришга чақирди
- 26.11.2020 21:10
- 77
- Хориж
Кеча, 25 ноябрь куни Франция сенати мамлакат ҳукуматини Тоғли Қорабоғни тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилганидан сўнг Озарбайжон парламенти Франция сенатига норозилик билдириб баёнот берди. Бу ҳақда 26 ноябрь куни РИА Новости нашри хабар қилди.
Бундан ташқари, Озарбайжон парламенти мамлакат ҳукуматига Францияни ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислигидан чиқариш учун ЕХҲТга мурожаат қилиш таклифи билан чиқди.
Франция сенати резолюцияси қабул қилинишини 305 нафар сенатор қўллаб ва бир нафар сенатор қарши овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, Франция сенати қарорлари фақатгина тавсия этувчи ҳуқуққа эга.
“Сенат ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ва бу статусни барқарор тинчлик учун музокаралар воситасига айлантиришга чақиради”, дейилган ҳужжатда.
Теглар:
Озарбайжон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа