Озарбайжонда “SamAvto” автобусларини ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилади
- 20.09.2021 09:51
- 38
- Хориж

Озарбайжоннинг Ҳажигабул шаҳрида “UzAuto Motors” АЖ ва “SamAvto” заводи ишлаб чиқариш линиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, “UzAuto Motors” “Chevrolet” автомобилларини Озарбайжонда сотишни бошлашини эълон қилди.
Озарбайжон тарафдан ишлаб чиқариш бўйича ҳамкор сифатида “Azermash SR” иштирок этган.
Дастлабки босқичда “Azermash SR”нинг ишлаб чиқариш қувватларида “Chevrolet”нинг Nexia”, “Cobalt”, иккинчи босқичда “Damas” ва “Labo” русумли автомобилларини жами 5000 донагача, “SamAvto” автобусларини эса йилига 1000 донагача миқдорда ишлаб чиқариш ва сотиш режалаштирилган.
“UzAuto Motors” бош директори Бо Инге Андерссоннинг сўзларига кўра, ҳозирда моделлар қаторига яна бир нечта автомобиль қўшиш имконияти ўрганилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият