Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингига кирди

Американинг U.S. News & World Report журнали томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Ўзбекистон биринчи марта дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингига киритилди.

Рейтингни тузишда саёҳат, маданий таъсир, тадбиркорлик, бизнес очиш имконияти, ҳарбий қудрат, яшаш даражаси, ижтимоий мақсад ва бошқа категориялар инобатга олинган.

Ўзбекистон рейтингда 78 мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон (72-ўрин) ҳам рейтингга киритилган. Қирғизистон ва Тожикистон эса йўқ.

Топ-5 таликка Канада, Япония, Германия, Швейцария ва Австралия кирган. АҚШ 6-ўрин билан кифояланган. Рейтингда Россия 24-ўринни банд қилган. Шунингдек, Украина (71-ўрин) ва Беларусни (75-ўрин) ҳам кўриш мумкин.

Охирги ўринларни Сербия (76-ўрин), Эл-Салвадор (77-ўрин) ва Ироқ (78-ўрин) эгаллаган.