“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Янги йил байрами муносабати билан чегирма эълон қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Янги йил байрами муносабати билан 2019 йил 31 декабрдан 2020 йил 2 январгача республика бўйича қатновларда 30 %дан 50 %гача чегирмалар ўрнатилгани ҳақида эълон қилди.

Чегирмалар қуйидаги қатновларга ишлаб чиқилди:

✔ индивидуал йўловчилар учун – 30 %;

✔ сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари талабалари, коллеж ва мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40 %;

✔ оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50 %;

✔ нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50 %;

✔ 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50 %;

✔ Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларучун – 50 %.

Авиачипталарни барча кассаларда чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.

Чегирмалар чет элликларга ҳам тақдим этилади.