Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Каттақўрғонда
Каттақўрғон тумани ҳокимлигида "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида туман ижодкорлари ўртасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоирлар Х.Бобомуродова, Х.Нуруллаев, З.Эшонқулова, Ш.Умиров, "Ижод" фондининг вилоят бўлими раҳбари Ф.Аҳмедов иштирок этди.
Тадбирнинг биринчи қисмида туманда адабиёт, шеърият, санъат, рассомчилик бўйича ёш истеъдодлар ўртасида ўтказилган онлайн кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Шоирлар ўртасида қизғин мушоира ташкил этилиб, туман ижодкорлари Ватан, мустақиллик, инсонийлик, меҳр-муҳаббат, тинчлик мавзусидаги ижод намуналаридан ўқиб беришди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими.