Ўзбекистонда доллар курси кўтарилмоқда

Марказий банк 24 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 13,24 сўмга ошди ва 9 424,54 сўмга етди.

Евро курси эса 38,11 сўмга тушиб, 10 383,02 сўмни ташкил қилмоқда.

Россия рубли 1,04 сўмга пасайди ва 1 329,10 сўм этиб белгиланди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.