Ўзбекистонда “ланка” ўйини ривожлантирилади
Туризм ва спорт вазирлигида июнь-июль ойларида Ўзбекистонда “Қарабтеп” (“ланка”) халқ ўйини мусобақаларини ўтказиш муҳокама қилинди.
Давра суҳбатига раислик қилган Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази раиси Норқули Юсупов июнь-июль ойларида “Қарабтеп” халқ ўйини мусобақаларини юқори савияда ташкил этишда ҳамкор ташкилотларни амалий ёрдам кўрсатишга чақирди.
Учрашувда бир қанча шакллардаги “Қарабтеп” ўйинининг асосий иш қуроли – “тепки”лар ҳам кўрсатилди.
Унда соҳа мутахассислари маҳаллий аҳоли томонидан яратилган “тепки”га юқори баҳо бериб, уни оммалаштириш ва “ўзбек бренди” сифатида дунёга кенг тарғиб қилиш борасида ўз тавсияларини билдирди.