Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

2020 йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган эди.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.
Volkswagen Caddy русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.