Ўзбекистонда яна бир ОТМ ташкил этилади

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади.

Ушбу университет Тошкент вилояти Қибрай туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади.

Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Бундан ташқари, кластер ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:

- инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;

- ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;

- инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;

- халқаро стандартларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш;

- хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.