Ўзбекистонлик икки спортчи допинг сабаб дисквалификация қилинди
Халқаро бодибилдинг федерацияси (IBF)нинг хабар беришича, ўзбекистонлик икки нафар бодибилдингчи топширган допинг тести натижаларида тақиқланган модда борлиги аниқланди.
Бодибилдингчи Тихон Галактионовда тестостерон ва станозолол моддалари аниқланган бўлса, Милена Прудскихда торасемид (диуретик) моддаси борлиги маълум бўлди. Спортчилар 2026 йил ноябрь ойига қадар дисквалификация қилинди.
Маълумот учун: торасемид — диуретик, тестостерон ва станозолол — анаболик гормон ҳисобланади.