Ўзбекистонликлар 3 миллиард долларлик кредит олиб улгурибди
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар 26,7 трлн. сўмни (тахминан 3 млрд. 158 млн. доллар) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 82 фоиз ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоиз ўсган, деб ёзмоқда minbar.uz.
Бу ҳақда Марказий банкнинг чораклик ҳисоботида маълум қилинган.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмга ($7,7 млн.) етган. Яъни 2019 йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ($4,5 млн.) ёки 1,4 баробар ошган.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизга тенг.