Ўзбекистонликлар бир миллат, бир тан, бир жон халқ
Бугун эрталаб Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 7-умумий ўрта таълим мактаби олдида сардобаликлар учун ташкил қилинган хайрия акциясида аҳоли фаол иштирок этди.
- Хайрия акциясида бошқа миллат, асосан руслар ҳам қатнашди, - дейди акцияга кўнгилли тариқасида ёрдам бераётган Фаррух Бўронов. - Ўзбекистонликлар бир миллат, бир тан, бир жон эканини бугун теран англаб етдим. Аҳоли кўнглидан чиқариб, қўлидан келганча ёрдамини аямаяпти.
Оғир кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, далда бўлиш, яқиндан кўмаклашиш, меҳр-мурувват кўрсатиш тили, дини, миллатидан қатъий назар барча инсонларга хос қадрият эканига яна бир бор амин бўлдим.