Ўзбекистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади?

Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар июнь ойида 11 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса июнда 6 кун дам олади.

1 июнь - шанба куни, Ўзбекистондаги баъзи ходимлар учун иш куни бўлди. Ўзи шанба куни ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар шундоқ ҳам ишга чиқар эди. Лекин 5 кунликлар дам олишарди.

Аммо 12.11.2018 йилдаги Президент фармони асосида 1 июндаги дам олиш куни 6 июнга кўчирилган.

Бунинг натижасида ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун:

1 июнь, шанба - иш куни;

6 июнь, пайшанба - дам олиш куни бўлади.

Рамазон Ҳайити арафасидаги дам олиш кунлари

Ўзбекистонда 5 июнь чоршанба Рамазон Ҳайити байрами нишонланадиган бўлди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун:

5 июнь, чоршанба - дам олиш куни;

6 июнь, пайшанба - дам олиш куни;

7 июнь, жума - иш куни;

8 июнь, шанба - дам олиш куни;

9 июнь, якшанба - дам олиш куни.

Яна бир бор таъкидлаш жоиз, бу фақат ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга тааллуқли. Шанба расман иш куни бўлган (6 кунлик иш ҳафтаси) ходимлар ҳафта ўртасида фақат Рамазон ҳайити куни (5 июнь) дам олишади, 6 июнь куни эса улар учун иш куни бўлади.

Шу сабабли ОАВлардан «5 ва 6 июнь куни ўзбекистонликлар учун дам олиш куни бўлади» дея бироз нотўғри маълумот бермасликларини сўрар эдим. Бу одамларни чалғитади, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz.