Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули: «Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ишларини давом эттирамиз»
- 31.05.2019 09:26
- 109
- Хориж

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди, деб ёзмоқда azon.uz.
Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консули Алишер Салмоновнинг билдиришича, бу амалиёт Сурия ҳукумати ва бир қанча халқаро ташкилотларнинг кўмаги билан амалга оширилган. Шунингдек, Бош Консул бундай амалиёт ҳали давом этишини, барча Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилишини айтиб ўтди.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳаракатларини БМТ ва UNICEF каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам оқилона иш дея баҳолади. Халқаро ташкилотлар мутахассисларининг фикрича, болалар ва бошқа аёлларга жиноятчи эмас, балки ҳуқуқлари топталган шахс сифатида ёндашиш тўғри бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Йўл қоидасига қатъий амал қиласизми?
- Кеча, 15:46
- Жамият