Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси каттақўрғонлик ёшларга автобус совға қилишга ваъда берди

Каттақўрғон шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Дастлаб М.Абдуллаев ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида гапирди.

Мулоқотда ёшлар ўз муаммолари ҳақида мурожаатлар йўллади, таклифлар билдирди. Сўнгра илм-фан, санъат, спорт, маданият соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандларига тикув машиналари, пишириқ печлари ва бошқа турдаги совғалар топширилди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар ўртасида “Ёш мусаввир”, “Ёш ошпаз” танловлари ғолиблари аниқланди ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Учрашув якунида М.Абдуллаев ёшларнинг турли саёҳатлар, учрашувларга боришлари учун автобусга эҳтиёж борлиги борасида қилинган мурожаатини инобатга олиб, уларга бир дона автобус олиб беришини билдирди.

Ҳилола Эргашева.