Ўзини “Дилафрўз” деб таништирган "аёл" 59 ёшли эркак экан
Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан пластик картасидан 11 миллион 557 минг миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Ўрганиш давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли “эркак” А.У. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, А.У., А.Х. билан “Телеграм” мессенжерида ўзини “Дилафрўз” деб таништирган ва бир дона аёллар курткасини 500 минг сўмга келишиб, А.Х.га тегишли бўлган пластик картанинг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали қўлга киритган. Оқибатда 11 миллион 557 минг сўм миқдоридаги пул маблағини ечиб олган.
А.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.