Ўзини портлатмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Аввал хабар берганимиздек, номаълум эркак ёнидаги бомбани портлатиш билан таҳдид қилган ва уни телеэфирга чиқаришларини талаб қилган.
Орадан бир муддат вақт ўтганидан сўнг, Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов ўтказилган махсус тадбир натижасида, Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш махсус бўлинмаси томонидан ҳибсга олинганлиги туғрисида хабар берилди.
“Террорчи тириклайин қўлга олинди. Портлаш содир бўлмади. Воқеа жойида портловчи моддалар бўйича мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Бу ёғи суд ва узоқ муддатли қамоқ жазоси”, - деб ёзди Украина ИИВ ўринбосари Антон Герашенко ўзининг Facebook саҳифасида.
Жиноятчи банк ичида интервью бераётган бир вақтда, бино ичига махсус хизмат ходимлари бостириб кирган ва уни ҳибсга олган. Воқеа “ZIK” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган.