ЎзЛиДеП: Қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш кўзда тутилмоқда
Бу ҳақда партия лидери Актам Ҳайитов Самарқанд туманида фермерлар билан учрашувда маълум қилди. “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлиб ўтган учрашувда Самарқанд Тойлоқ, Ургут туманлари фермерлари ва мазкур фермер хўжалик ишчилари иштирок этди.
Тадбирда сўзга олган Актам Ҳайитов сайловолди дастурдаги Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш бўйича фикрларини билдирди.
Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш ва қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 300 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш режалари ҳақида тўхталди.
Қишлоқ хўжалигида экспортни йилига 10 миллиард долларга етказиш соҳага 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этишни таъминлаш ташаббусини амалга оширишни ва фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг имкониятларини кенгайтириш таклифлари айтилди.