Париж-2024: Бугун тўрт нафар самарқандлик спортчи олимпия ўйинларида иштирок этади

Бугун ёзги Олимпия ўйинларининг бешинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси 4 спорт турида 8 нафар атлет билан иштирок этади. Улар орасида самарқандлик Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев (эшкак эшиш), Давлат Бобонов (дзюдо), Амирхон Содиқов (камондан отиш) ҳам бор.

Бугунги беллашувлар жадвали:

12:30 Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли қайиқлар, жуфтлик. Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев;

13:00 Дзюдо (-90 кг). Давлат Бобонов - Арам Григориан (БАА);

13:00. Дзюдо (Аёллар ўртасида) (-70 кг) Гулноза Матниязова - Мунг Сонг Ҳуи (Шимолий Корея);

14:00 Бокс. Абдумалик Халоков - Небил Ибраҳим (Швеция) (-57 кг);

15:00 Камондан отиш (яккалик баҳслар). Амирхон Содиқов - Марио Жажарабилла (Аргентина)

15:00 Камондан отиш. Зиёдахон Абдусатторова - Марие Хоракова (Чехия);

19:20 Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Омар Элавади (Миср) (-71 кг).

Эслатиб ўтамиз: Париждаги Олимпиадада Япония ҳамон етакчи, Хитой (+1) ва Австралия (+1) кейинги ўринларга кўтарилди.

Ўзбекистон делегацияси ҳозирча ягона бўлиб турган “олтин” медали билан жадвалда 16-ўринда бормоқда.

Қўшниларимиз орасида Қозоғистон 12-ўринни сақлаб турган бўлса, Тожикистон кеча илк медилани қўлга киритди ва ҳозирда 35-ўринда бормоқда.