Партия фаолияти муҳокама этилди

Унда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, сиёсий партиялар вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги "Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" мавзусидаги маърузасида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди. 

 

– Давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари олдига бир қатор муҳим вазифа ва топшириқлар қўйган эди, – дейди  партиянинг вилоят кенгаши раиси Муҳиба Бобобекова. – Шундан келиб чиққан ҳолда партиямиз ўз фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида режа-дастур ишлаб чиқилди. Ушбу режа-дастур 9 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами белгилаб олинди. 

Пленумда партиянинг ёшлар билан ишлаш фаолиятидаги камчиликлар ҳамда бу борада "Ёш адолатчилар" қаноти кенгашининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир режалари ҳам муҳокама қилинди. 

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди.