Партия съездига делегатлар сайланди
“Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдан ташқари VIII конференцияси бўлиб ўтди.
Партия вилоят кенгаши раиси Акбар Ахтамов бошқарган конференцияда жорий йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва унда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Сайловнинг очиқ, ошкора ва кучли рақобат муҳитида ўтиши инобатга олинган ҳолда, бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдан ташқари съездига делегатлар сайланди.