Пашинян Арманистон бош вазири лавозимидан истеъфога чиқади
- 25.04.2021 14:51
- 74
- Хориж
Арманистон бош вазири Никол Пашинян бугун, 25 апрель куни телевизион мурожаатида мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқишини маълум қилди.
"Бугун мен 20 июнь куни муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқмоқдаман", деди у.
Пашинян муддатидан олдин парламент сайловлари 20 июнь куни бўлиб ўтишини аввалроқ маълум қилганди. У парламентни тарқатиш механизмини бошлаш учун апрель ойида расмий равишда истеъфога чиқишини, аммо ҳукуматни сайловгача бошқаришини эълон қилди. Арманистон қонунчилигига биноан Миллий Мажлисга муддатидан олдин сайловлар парламент тарқатилганидан кейин 30 кундан ва 45 кундан кечиктирмай ўтказилади. Тарқатиш механизми истеъфога чиққандан кейин расмий равишда ишга туширилиши мумкин. Агар депутатлар икки ҳафта ичида икки марта бош вазирни сайламаса, парламент тарқатиб юборилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа