Паст Дарғомда соатига 150 метр куб тош майдаловчи цех ишга тушди
- 12.03.2020 14:10
- 255
- Самарқанд
2019 йилнинг охирларида Маданий юриш маҳалласи ҳудудидаги 6,5 гектар ерда эронлик ҳамкорлар билан қурилиши бошланган тош майдаловчи цех бугун ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу цех соатига 150 метр куб тошни майдалаш қувватига эга. Корхона ишга тушгач, 22 та иш ўрни яратилди. Корхона икки турдаги маҳсулот, яъни ювилган қум ҳамда чақилган тош ишлаб чиқаради.
Келгусида корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобига тумандаги қурилиш бунёдкорлик ишларига кетадиган харажатлар таннархини камайтириш мақсад қилинган. Жумладан, тумандаги автомобиль ҳамда пиёдалар йўлагини тамирлаш, кам таъминланган оилаларга уй, мактаб, боғча қуриш ишлари билан шуғулланаётган тадбиркорларга маҳсулот етказиб беради.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа