Паст Дарғомдаги бекатда юз берган ёнғин бўйича маълумот берилди
Кеча, 15 февраль куни соат 12:36 да Паст Дарғом туманида жойлашган Жума автошоҳбекати ҳудудидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли бўлган "хот-дог-шаурма" тайёрлаш хонасида ёнғин содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда ёнғин акс этган видео ҳам тарқалди. Видеолавҳада изоҳланишича, қутқарув экипажи ёнғин содир бўлгандан 1 соат ўтиб етиб келган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу маълумотни рад этиб, асл воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 1 соат эмас, 5 дақиқада етиб бориб, 10 дақиқада ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонанинг тахминан 8 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарлангани айтилади.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.