Пахта теримига чиққан 92 ёшли онахон телевизор билан тақдирланди

Тошкент вилоятида пахта теримига чиққан 92 ёшли онахонга телевизор берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Пискент туманида яшовчи 92 ёшли Қўйсиной ая Анорбоева пахта теримида қатнашиб, илғорлик борасида ёшларга ўрнак бўлди.

Онахоннинг пахта теримдаги иштироки учун вилоят ҳокимлиги томонидан телевизор билан тақдирланди.

Шунингдек, теримда иштирок этаётганлар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.