Бир қатор маҳаллаларнинг бош режаси маъқулланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бугун бўлиб ўтган 16-сессиясида 7 та тумандаги йирик маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш ҳамда таянч тархи схемалари, техник-иқтисодий кўрсаткичлари маъқулланди.
Жумладан:
- Пайариқ туманининг Оқтош маҳалласи ҳамда чегарадош Деҳқонобод, Истиқлол, Дўстлик ва Бешқўрғон маҳаллалари;
- Нуробод туманининг Оқсой маҳалласи ҳамда чегарадош Чортут ва Меҳнаткаш маҳаллалари;
- Қўшработ туманининг Соҳибкор маҳалласи ҳамда чегарадош Булоқбоши, Навкат, Намуна, Дўстлик ва Мустақиллик маҳаллалари;
- Булунғур туманининг Қўнғирот маҳалласи ҳамда чегарадош Зарафшон, Оқтепа ва Каптархона маҳаллалари;
- Паст Дарғом туманининг Эски Жума маҳалласи ҳамда чегарадош Ховузак, Катта Найман, Олмазор ва Тўқбой маҳаллалари;
- Нарпай туманининг Баркамол маҳалласи ҳамда чегарадош Болғали, Нарпай, Кўк ота ва Аҳиллик маҳаллалари;
- Ургут туманининг Деҳқонобод маҳалласи ҳамда чегарадош Юқори Санчиқул, Нисбот, Кенагас ва Савғон маҳаллалари;
- Каттақўрғон туманининг Янгиработ маҳалласи ҳамда чегарадош Муллатоғай, Муллакўрпа ва Кадан маҳаллаларининг бош режаси, шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш ҳамда таянч тархи схемалари, техник-иқтисодий кўрсаткичлари маъқулланди.