Пахтачи туманида 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
- 20.02.2024 18:13
- 93
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда аниқланган. Терговга қадар текширувда “Х.Қ.” МЧЖ раҳбари корхонанинг “Қиргули” маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб олган. Шу тарзда жами 1,3 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа