Пахтачилик Қаҳрамон Қудрат Суюнов хотира майдони обод бўлмоқда

Пахтачи тумани марказида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, собиқ иттифоқ қаҳрамони Қудрат Суюнов ҳайкали ўрнатилган ва хиёбон ташкил этилган.
Айни ушбу масканда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қаҳрамон ҳайкалига қайта жило берилиб, майдондаги йўлаклар янгиланмоқда. Ҳудудда 1200 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилиб, 14-15 март кунлари ўтказилган хайрия ҳашарида 500 туп ниҳол экилди.
Пахтачиликлар Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини ушбу кўркам майдондан, қаҳрамон тумандошларини ёд этиш билан бошлайдилар.
Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.