Пайариқда 523,8 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотаётган савдо дўкони фош этилди
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Пайариқ туманидаги “B.S.” МЧЖ раҳбари Б.Н. “Гўзал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 523,8 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали 4086 дона алкоголь ва 16 065 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.