Пешонадаги ўқ билан 31 йил
Америка фуқаролар уруши (1861-1865)да қатнашган Жейкоб Миллер жанг пайтида пешонасидан ўқ еди. Бошидаги тўхтамай қон оқаётганини кўрган аскарлар унинг ўлганига иқрор бўлишди...
Аммо бир мунча вақт ўтгач, Миллер уйғониб, ўз отрядига келди ва барчани ҳайратда қолдирди.
Шундан сўнг узоқ вақт давомида Миллер очиқ яра билан яшашига тўғри келди. Чунки қўрғошин ўқ унинг бош суягида сингиб кетган ва вақти-вақти билан бош оғриғи бериб турарди, холос. Бошқа вақт эса безовта қилмасди.
Жароҳатдан 31 йил ўтгач, ўқнинг охирги бўлагини олиб ташлашди. Шундан сўнг Миллернинг яраси буткул тузалди. Эътиборлиси, 5 йиллик фуқаролик уруши фахрийсига айланган "отахон" шундан кейин ҳам ҳеч қандай ўқ асоратисиз узоқ йил умргузаронлик қилди.
Баҳора тайёрлади.