Польша президентида коронавирус аниқланди – у яқинда Зеленский билан учрашган
- 24.10.2020 21:05
- 31
- Хориж
Польша президенти Анджей Дудада коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда 24 октябрь куни мамлакат раҳбарининг матбуот котиби Блажей Спихальский маълум қилди.
“Президент Анджей Дуда кеча коронавирус инфекциясига таҳлил топширди. Натижа “ижобий” (яъни, коронавирус қайд этилган)”, деб ёзди Спихальский ўзининг Твиттер саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, президент ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Дуда 11-13 октябрь кунлари расмий ташриф билан Украинага борганди. Хусусан, ташриф чоғида у Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 31 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!