Президент ачиниб гапирган - ейишга нони, йиғлашга ёши, тўшашга шолчаси йўқ уйларнинг расми эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг кеча бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтганди.
ЎзАда ушбу оғир аҳволга тушаётган оилаларнинг яшаш жойлари ва шароитларининг фотолари эълон қилинди.
Мажлисда масъул шахсларнинг ҳисоботни ҳисобот учунгина тайёрлаётгани ҳам танқид қилинди. Демак, ҳақиқий аҳвол қолиб, “бизда ҳаммаси яхши”, деб “яхши” кўринишга уринишлар жамиятимизда ҳали барҳам топмаган.
Жойлардаги раҳбарлар юқори лавозимли раҳбар келса, чиройли жойларни кўрсатишни “касб” қилган. Ҳунук жойларга ҳеч бўлмаса чиройли парда тортиб қўйилади. Лекин бу билан ким кимни алдаяпти?
"Бу расмларга назар ташлаб, виждони уйғоқ масъул раҳбарлар, ҳомийлар бу манзилга шошиши керак, деган фикрга келдик", дейилган хабарда.