Президент қарори: Оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади

“Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унда:

- юртимизда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш;

- “марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ушбу марказ фаолиятини ташкил этиш;

- ушбу йўналишларда тиббий кадрларни тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш;

- аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш;

- давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.