Қабр тошларини ўғирлаган шахсларга жиноят иши очилди
- 12.04.2022 15:06
- 237
- Жиноят ва жазо
Шу йилнинг 6 апрель куни фуқаролардан бири Самарқанд тумани ИИБга мурожаат қилиб, 23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси шу тумандаги “Талибарзу” қабристони ҳудудида жойлашган ўзига тегишли қабр тошларини ишлаб чиқариш цехидан нархи 1000 АҚШ доллари бўлган 70х170 сантиметр ўлчамдаги “гранит габро” номли тош номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида мазкур ўғирликни Самарқанд туманида яшовчи 27 ёшли Н.С., 20 ёшли И.Ш. ва 18 ёшли А.З.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан “гранит габро” номли тош ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.