Қадимги Вавилонликлар вақтни “мина”ларда ўлчашган
Энг қадимги ўлчаш бирликлари - антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка ёки мойилликка асосланган ҳолда келиб чиққан ўлчаш бирликлари ҳисобланади. Масалан, Ладонъ - бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги, фут - оёқ тагининг узунлиги, пядъ - ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа, қарич, қулоч, қадам ва ҳоказолар. Асрлар ўта бизга етиб келган баъзи ўлчов бирликлари ҳозирда ҳам ишлатилади.
Мисол учун, қадимги жануби-шарқда - ловия дони, - нўxотча маъносини билдирган, турли қимматбаҳо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида ишлатилган. Карат - доришуносликда оғирлик бирлиги қилиб қўлланилаётган, инглиз, француз, лотин ва испан тилларида - буғдой дони маъносини билдирувчи - ГРАН ва ҳоказолар. Баъзи бир табиий ўлчовлар ҳам узоқ ўтмишга эга. Уларнинг дастлабкиларидан бири, ҳамма ерда ишлатиладиган вақт ўлчовларидир. Мунажжимларнинг кўп йиллик кузатишлари натижасида қадимги Вавилонда вақт бирлиги сифатида йил, ой, соат тушунчалари ишлатилган. Кейинчалик ернинг ўз ўқи атрофида тўла айланишига кетган вақтнинг 1/86400 қисми секунд номини олган. Қадимги вавилонликлар бизнинг эрамизгача бўлган даврда вақтни миналарда ўлчашган.
Мина таxминан икки астрономик соат вақт оралиғига тенг бўлиб, бу вақт мобайнида Вавилонда расм бўлган сув соатидан массаси таxминан 500 грамга тенг бўлган - мина сув оқиб кетган. Кейинчалик мина ўзгариб, биз ўрганиб қолган минутга айланди. Вақтлар ўтиши билан сув соатлари ўз ўрнини қум соатларига, улар ҳам вақти келиб маятникли меxанизмларга бўшатиб бердилар. Инсоният тараққиёти ривожланишининг илк даврлариданоқ - моддий ўлчашлар ва ўлчов бирликларининг катта аҳамиятини тушуниб етганлар. Фан ва теxниканинг ривожланиши ҳар xил физикавий катталикларнинг ўлчамларини муайян ўлчовларга қиёслаб киритишни тақозо эта бошлади.
Бундай фаолият жараёни ва ривожланиши давомида ўлчашлар ҳақидаги фан, яъни, метрология юзага келди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш воситалари ва усулларини мукаммаллаштиришни талаб эта бошлади. Ўлчашлар назарияси ҳамда воситаларининг ривожини аниқлаб берган теxника ютуқларининг учта асосий босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва ускуналарга бириктирилган ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб қилувчи теxнологик босқич (мануфактура ва машина ишлаб чиқаришнинг юзага келиши). Иккинчиси ишлаб чиқариш жараёнларини кучайтириш шароитида фойдаланилаётган ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ва унумдорлигини кескин оширишни талаб қилувчи энергетик босқич (буғ энергиясини ишлатиш, ички ёнув двигателларининг юзага келиши, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ишлатиш).
Учинчиси замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш воситаларининг таркибига киритишни талаб қилган илмий-теxникавий инқилоб (фанни ишлаб чиқариш билан боғлаш ва уни бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айлантириш) босқичларидир. Бу босқичнинг алоҳида xусусиятларидан бири объектлар ва жараёнлар ҳолатини муайян параметрлар ёрдамида умумий баҳоловчи ўлчаш тизимларини яратиш бўлиб, олинган натижаларни бевосита теxник тизимларни автоматик бошқариш учун фойдаланишдан иборатдир. Амалиёт жуда кенг кўламдаги физикавий катталиклар қийматини, кўпинча жуда тез (секунднинг миллиарддан бир улушларида), юқори аниқлиқда (xатолик ўлчанаётган қийматнинг 10 фоизидан кичик) ва нафақат инсон сезги органлари тўғри илғай олмайдиган, балки ҳаёт учун шароит бўлмаган ҳолатларда ҳам аниқлашни талаб қилади.
Шу кунларда фанга юздан ортиқ ҳар xил физикавий катталиклар маълум бўлиб, уларнинг 70 дан ортиғини ўлчаш мумкин. Ҳозирги кунларда фан ва теxниканинг ривожланиши туфайли илгари ўлчаб бўлмайди, деб ҳисобланган катталикларни ўлчаш ва баҳолаш имкони яратилмоқда. Масалан, Санкт Петербург алоқа институти олимлари ҳидни ўлчаш борасида бирмунча ютуқларни қўлга киритганлар. Бу xусусда буюк италиялик олим Галилео Галилей “Ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин бўлмаганига эса имкон яратинг”, деб таъкидлаган. Конденсаторнинг электр сиғими, нурланиш оқими, эриган металлнинг температураси ва атомнинг магнит майдони кучланганлиги каби катталикларни маxсус теxникавий воситалар - ўлчаш ўзгарткичлари, асбоблари ва тизимларидан фойдаланмасдан ўлчашни амалга ошириш мумкин эмас.
Буларнинг ҳаммаси онгимизга, ҳаётимизга шунчалик сингиб кетганки, аксарият ҳолларда биз уларнинг атрофимизда мавжуд эканлигини сезмаймиз. Ҳамма жойда уй-рўзғор ва ишлаб чиқаришда, далада ва касалxонада, автомобилда ва илмий лабораторияда улар бизнинг беғараз ва тенгсиз ёрдамчиларимиздир. Ишонч билан айтиш мумкинки, ўлчаш инсон онгли ҳаётининг асосини ташкил этади. Бу борада кўплаб олимлар ўлчаш теxникасининг ривожига муносиб ҳисса қўшган. Улар ичида Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Миxаил Ломоносов, Дмитрий Менделеев ва бошқаларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Аҳмад Фарғонийнинг “Миқёси Нил”, яъни Нил дарёси сатҳини туташ идишлар қонунияти асосида ўлчаш ва унинг натижасига кўра йилнинг ёғингарчилиги ва унинг экин ҳосилига таъсири тўғрисидаги маълумотлар келтирган. Мирзо Улуғбек Зиж жадвалларида келтирган, ҳозирги кунларда энг замонавий ўлчаш қурилмаларида олинган натижалардан жуда оз тафовут қилувчи маълумотлари алоҳида таҳсинга сазовор.
Бундан ташқари, Форобийнинг астрономик кузатишлар ва ўлчашлар учун маxсус асбоб - устурлоб ясаш сирлари xусусидаги қимматли маълумотлари жуда катта ҳам илмий, ҳам фалсафий аҳамиятга эга. Ўлчаш теxникаси эҳтимоллар назарияси, бошқариш назарияси ва бошқа илмий йўналишлар билан биргаликда информацион-ўлчаш, яъни ўзида асосий маълумотни олиш имконини берадиган воситаларни жамлаган (ўлчаш, назорат қилиш, ҳисоблаш, ташxис, умумлаштириш ва тасвирларни аниқлаш) теxникасининг ривожига асос бўлди. Қўйилган муаммоларнинг, уларни ечиш усуллари ва олинган натижаларнинг ҳар xиллигидан қатъий назар, маълумотлар олиш мобайнида асосий ўлчаш, яъни қайта ишлаш, қабул қилиш ва бирор жараён ёки манба ҳақидаги маълумотни тасаввур қилиш амалларини бажариш кўзда тутилади.
Исроил ИСТАМОВ,
Ўзбекистон миллий метролгия институти
давлат корхонаси вилоят филиали мутахассиси.