Қалбингизда умид чўғлари сўнмасин!
Тўртта шам жимгина ёниб, эриб турарди. Шундай сукунат эдики, улар нима тўғрисида суҳбатлашаётгани ам эшитиларди.
Биринчи шам ғамгин сўз бошлади:
- Мен “осойишталикман”... Афсуски, одамлар мени асрай олмайди. Куйиб тугашдан бошқа чорам йўқ, деб ўчиб қолди.
Иккинчи шам эшитилар-эшитилмас айтди:
- Мен “ишончман”... Ўкиниш билан айтаман, ҳеч кимга керак эмасман. Одамлар мен ҳақимда бирор нарса билишни исташмайди, шу сабаб мен куйишни бас қиламан.
У жим бўлгач, енгил шамол эсиб шамни ўчирди.
Учинчи шам маъюслик билан сўз бошлади:
- Мен “муҳаббатман”. Ҳатто ўз чўғимни ҳам ушлаб туришимга кучим етмай қолди. Одамлар менинг қадримни билишмайди. Улар ҳатто ўзининг яқин кишиларини ҳам ёмон кўришади, - деб сўниб қолди.
Тўсатдан хонага болакай кирди, ўчиб қолган шамларни кўриб бақириб юборди:
- Нима қилаяпсизлар ахир? Сизлар ёниб, хонани равшан қилиб туришларингиз керак, мен қоронғиликдан қўрқаман.
Тўртинчи шам унга қараб:
- Қўрқмагин болакай. Мен ёниб турибман, бошқа шамларга ҳам чўғ улашаман. Ахир мен “умидман”, - деди.
Қалбингиздаги умид чўғлари ҳеч қачон сўнмасин!
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.