“Қамчиқ” довонида ҳайдовчиларга бепул музқаймоқ тарқатилмоқда
Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ йўлларда бахтсиз ҳолатларнинг олдини олишнинг янги усулини ўйлаб топишди. Жазима кунларда ҳайдовчиларга енгиллик бўлиши мақсадида “Қамчиқ” довони инспекторлари йўловчи ҳайдовчиларга бепул музқаймоқ тарқатмоқда. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” хабар бермоқда.
Соҳа ходимлари ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини оширишга умид қилмоқда, дея хабар беради Наманган вилоят ИИБ.
Шу каби ҳаракат “Қамчиқ” довонида апрель ойида бошланган эди, яъни йўлда чарчаган ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида инспекторлар томонидан қаҳва ёки аччиқ чой тарқатиш йўлга қўйилганди.