Қарз тўлови учун савдо дўкони сотилди
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 29 майдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Д.С фойдасига 747 784 117 сўм миқдорида собиқ “Г” МЧЖга қарашли низоли савдо дўконидаги улушлари бўйича жиноят оқибатида етказилган зарар пул компенсация тарзида қарздор Д.Р.дан ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатларига киришилган. Шу вақт давомида қарздор тўловни амалга ошириши зарурлиги ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган.
Аммо, жавобгар жиноят оқибатида етказилган зарарни ўз вақтида бартараф этмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Д.Р. давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ўтганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, Мустақиллик маҳалласида жойлашган 7 378 887 минг сўмга баҳоланган савдо дўкони хатланган ва “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилган.
Электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этиш маркази томонидан 2024 йил 5 апрелда савдо бўлиб ўтган ва дўконни харидор "S.B.S" MCHJ 5 312 798 640 сўмга сотиб олган.
Адҳам Нарзуллаев,
МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.