Қарздор қўлига кишан тушгач, яқин қариндошлари алимент пулини тўлаб берди
МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 21 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.И.дан ундирувчи Г.Н. фойдасига вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
Алимент тўловини унутиб қўйган фуқаро Ш.И.нинг жами қарздорлиги 41 миллион 861 минг сўмдан кўп бўлса-да, тўловни амалга оширмаган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 23 апрелдаги қарорига асосан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Шунда суд залининг ўзида унинг яқин қариндошлари алимент пулларини ундирувчи Г.Н.га тилхат асосида топширди. Натижада Ш.И. жазодан озод қилинди.
Фаррух РАЙИМОВ,
МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.