Қарздорга тегишли мол-мулк аукционда сотилди

“Трастбанк” томонидан Самарқанд шаҳридаги “П.П.Х.” МЧЖга тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратилган.

Бироқ МЧЖ кредит шартларини бажармагани сабабли 305,3 минг АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 24 августдаги қарорига кўра, қарздорлик Самарқанд шаҳри Семруғ МФЙ яқинида жойлашган, ер ости майдони 248,56 кв.метр, фойдали майдони 446,0 кв.метр бўлган гаровдаги мулкка қаратилган.
МЧЖ раҳбари бир неча бор огоҳлантирилганига қарамасдан тўловларни амалга оширмаган ва мол-мулкка тақиқ қўйилган. Қарз тўланмагани сабабли гаров биноси 1 миллиард 135 миллион сўмга баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилган.

Ҳозирда аукцион ғолиби 1 миллиард 157 миллион 700 минг сўмга бинони сотиб олди. Сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Сардор Шакаров,
МИБнинг вилоят бошқармаси инспектори