Қашқадарёда янги ихтиро: “Веломофет” (фото)

- Қашқадарё вилояти Касби тумани Фазли қишлоғида истиқомат қилувчи Шамси бобо бир неча йиллардан буён ногирон. Ҳаётга бўлган қизиқиши у кишини ихтирога бошлади, - деб ёзади Феруз Холмирзаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Ногиронлик аравачаси ва велосипеддан фойдаланиб, “Веломофет” (ўзлари шундай ном билан атаган)ни ихтиро қилди. Ушбу “Веломофет” ногиронлиги бор одамларга анча асқотади. Сабаби у электр токи ва қўлда бошқарилади. Ҳозирда Шамси бобо “Веломофет”га патент олиш ҳаракатида. Бобонинг таъкидлашича, агар ушбу ихтироси ишлаб чиқарилса, уйда ётиб қолган ногиронларга анча ёрдам бўлар экан. Ана шундай қурилманинг биттасини ишлаб чиқаришга бир ярим миллион сўм кетади.

Хабарда “Веломофет”нинг ногиронларга қулайлик туғдирувчи сифатлари келтирилмаган. Шундай бўлса-да, ихтиронинг келажагига умид қилиб қоламиз.