15 нафар коллеж ўқувчисининг замонавий ихтироси кўпчиликни ҳайратга солди

Самарқанд педагогика коллежида «Ассалом, Наврўзи олам!», деб номланган маданий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Самарқанд вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида 5 та номинация -  хизматлар соҳаси, ишлаб чиқариш ва техник соҳа, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ соҳалари бўйича ташкил этилган “Моҳир қўллар” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Мазкур танловда 152 та касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг 164 турдаги замонавий ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, ўзига хос ижодий ишлари «Энг сара замонавий ишланма», деб топилган 15 нафар ўқувчи танлов якунида Самарқанд вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.