Қайси ҳудудларида сейсмик даража 9 балл ва ундан юқори?

Бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги 27 та йирик шаҳар ва туманлар сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига эга, яъни 1785 км квадрат ҳудуд сейсмик даражаси  9 баллгача ва ундан юқори бўлган микроҳудудларга ажратилган.

Аммо бу хариталар 40 йил аввал тузилганлиги сабабли ва замоновий қурилиш технологиялар талабига жавоб бермаганлиги учун такомиллаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш технологияси ишлаб чиқилди.

Натижада 2022 йилда республиканинг 584, 85 км квадрат майдони яъни 3 та йирик шаҳарлари Андижон, Наманган ва Фарғонанинг сесймик микроҳудудлаштириш онлайн хариталари яратилди.

Бугунги кунда эса 15 та йирик шаҳарлар: Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Гулистон, Термиз, Нурафшон, Олмалиқ, Зарафшон, Шахрисабз, Чирчиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарлари умумий майдони қарийб 2100 км квадрат бўлган ҳудудда сейсмик микроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда.