Қирғизистон делегацияси чегара бўйича музокаралар учун Тожикистонга келди

Бугун Қирғизистон делегацияси чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун Душанбега келди, деб хабар қилди Тожикистоннинг Сўғд вилояти маъмурияти матбуот маркази.

“Тўрт кун давом этадиган музокаралар мавзуси умумий давлат чегарасини белгилаш (демаркация қилиш) бўлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Икки давлат ўртасидаги аниқланмаган ҳудудлар вақти-вақти билан тўқнашув зонасига айланади. Тожик-қирғиз чегарасида охирги марта вазият 14-16 сентябрь кунлари кескинлашган эди. Қирғизистон томони тўқнашувлар натижасида 63 нафар ўз фуқаролари ҳалок бўлган ва 198 нафари жароҳатланганини, Тожикистон 41 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яраланганини маълум қилди.